“Ўзавтосаноат” АК Ўзбекистонда янги автомобиль заводи қуради

Дата: 17:35, 20-07-2015.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – “Ўзавтосаноат” АК General Motors америка корпорацияси билан биргаликда Ўзбекистонда янги автомобиль заводи қуришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги завод моделлар қаторини кенгайтириш учун зарур. Бугунда заводда тўққиз моделдаги машиналар ишлаб чиқарилмоқда. Бунинг ортида замонавий бутловчи қисмларни етказиб берувчи ўнлаб ишлаб чиқаришлар турибди. Шу сабабли бўлажак лойиҳаларнинг асосий қисми GM Uzbekistan томонидан ўзлаштириладиган янги моделлар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга йўналтирилади”, - деб таъкидлади “Ўзавтосаноат” АК вакили Руслан Ботиров.

Эслатиб ўтамизки, бугун Ўзбекистонда Асака ва Хоразмда иккита автомобиль заводи ишламоқда. Шунингдек, Тошкент яқинида двигателлар ишлаб чиқариш заводи ҳам мавжуд.

Ўтган йилда маҳаллий автокорхоналарда умумий қиймати $87,4 млнлик 14 лойиҳа амалга оширилди. Уларнинг бари янги бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни модернизация қилишга йўналтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: