“Ўзавтосаноат” Ejder Yalçın тактик зирҳли машиналарини ишлаб чиқаришни бошлайди
Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – “UzAuto” ўзбек компанияси Ejder Yalçın тактик зирҳли машиналарини ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Онадўли агентлигига асослангн ҳолда.
Ўзбек заводининг қувватларида турк зирҳли автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича меморандум Туркиядаги энг йирик зирҳли машиналар ишлаб чиқарувчиси бўлган Ejder Yalçın ширкати билан имзоланди.
Ҳужжатда қайд этилишича, 1000 та зирҳли машинадан 24 таси эса Ўзбекистонда қолади, қолганлари Туркия ва учинчи давлатлардаги мижозларга етказиб берилади.
Турк томони баёнотига кўра, бу зирҳли машиналар рус ва хитойлик муқобиллари билан рақобатлаша олади ва ўз синфида ҳимояланганлик жиҳатидан хорижий муқобилларига эга эмас.