“Ўзавтосаноат” GM Uzbekistan акцияларини тўлиқ сотиб олди: америкаликлар техник ҳамкор ролида қолади
Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – “Ўзавтосаноат” давлат компанияси General Motors концернидан GM Uzbekistan ҚК акцияларини тўлиқ сотиб олди: америкаликлар техник ҳамкор ролида қолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Авторевю” сайтига таянган ҳолда.
“Сотиб олиш жараёни май ойида бошланган эди, ўшанда ўзбек томони ҳукумат қарорига мувофиқ ўз улишини 75%дан 90%гача оширган эди, энди америка корпорацияси қолган акцияларни сотди ва “Ўзавтосаноат” корхонанинг ягона эгасига айланди. Кўп эҳтимоли билан яқин орада GM Uzbekistan номи ҳам ўзгартирилади. Бундан ташқари, америка концернидан GM Powertrain Uzbekistan мотор заводи акцияларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
Ҳамкорлар октябр ойининг охирида “GM Узбекистан Альянси” деб номланган ҳамкорликнинг янги шаклига ўтишгани ҳақида эълон қилдилар. Унга мувофиқ, Chevrolet (ички бозорда) ва Ravon (ташқи) брендлари остида автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш давом этади, аммо ҳозирги вақтда завод бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар билан ишлашни ҳам бошлаши мумкин.
Бу “Ўзавтосаноат” тўлиқ мустақилликка эга бўлган ягона ҳолат эмас: 2005 йилда Ўзбекистон ҳукумати Daewoo корпорациясининг банкротлигидан кейин Корея ҳиссасини сотиб олган ва назоратни тўлиқ назоратига олган эди. Аммо 2008 йилда GM бизнесга кирди ва муҳандислик ва модель сиёсати учун масъул бўлди, ўзбек ҳукумати эса маҳаллийлаштириш, сотиш ва маркетинг билан шуғулланишни давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan қўшма корхонаси таркибига Асака шаҳридаги завод киради, бу ерда йилига 270 минг дона автомобил ишлаб чиқариш мумкин. Ҳозир Ravon ва Chevrolet брендлари остида Spark/R2, Lacetti/Gentra, Cobalt ва Nexia R3моделлари ишлаб чиқаради. Питнак шаҳридаги майдонда Damas микроавтобуслари ва Labo юк автомобиллари “орвертка” технологияси асосида ишлаб чиқарилади, Тошкент шаҳридаги филиалда SKD-комплектлардан Chevrolet Malibu седанларини ишлаб чиқаради ва яқинда Chevrolet Tracker кроссоверларини йиғишга киришилди (бир йилдан сўнг уларнинг ишлаб чиқариш Асака шаҳрида ўзлаштирилади).
“Ўзавтосаноат” АК маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 11 ойи мобайнида GM Uzbekistan 181 мингта автомобиль ишлаб чиқарди, бироқ Ravon бренди остидаги моделларни Россияга етказиб бериш май ойидаёқ тўхтатилган эди. Расмий равишда россиялик импортёр ҳали ҳам ишини давом эттирмоқда ва ҳатто сотувларни қайта йўлга қўймоқчи, аммо муддатлар ҳали белгиланмаган.
Сурат манбаи: http://protoday.uz