“Ўзавтосаноат” GM Uzbekistan”да ишлаб чиқарилган автомобиллар ўйналиши ҳақидаги маълумотни рад қилди

Дата: 12:27, 19-08-2016.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ - “Ўзавтосаноат” АК GM Uzbekistanда ишлаб чиқарилган автомобиллар ўйналиши ҳақидаги маълумотни рад қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Охирги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда GM Uzbekistan ҚК ишлаб чиқарган автомобиллар ютуққа қўйилган танловлар ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар реализацияси билан боғлиқ бошқа акциялар борасидаги ҳақиқатга мос келмайдиган хабарлар тарқалишда давом этмоқда. Компания GM Uzbekistan маҳсулотлари ҳамда ўтказилаётган акциялар ҳақидаги ҳаққоний ахборот фақатгина расмий сайтларда (“www.uzautosanoat.uz” ва “www.chevrolet.uz”), шунингдек, Facebook даги расмий саҳифада чоп этилишини эслатиб ўтамиз”, - дейилади расмий саҳифадаги хабарда.

Ижтимоий тармоқлардаги бошқа саҳифаларда тарқатиладиган ҳар қандай бошқа хабарлар GM Uzbekistan ҚК фаолиятига алоқадор эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: