“Ўзавтосаноат”нинг учта дилерлик корхоналаридаги улуши савдога қўйилди

Дата: 13:49, 29-11-2018.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзавтосаноат” АЖ учта дилерлик корхоналаридаги улушлар аукцион савдоларига қўйилгани ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учта дилерлик корхоналаридаги улушлар (Сирдарё вилоятидаги “Оқолтин Автотехсервис” МЧЖ, Жиззах вилоятидаги “Жиззах Автотеххизмат” МЧЖ ва Самарқанд вилоятидаги “Самарқанд Автотеххизмат” МЧЖ) савдо ташкилотчиси – “Respublika mulk markazi” МЧЖ орқали хусусий инвесторларга сотиш учун аукцион сотувга қўйилди”, - дейилади компания матбуот хизматининг хабарида.

Шу билан бирга, компания кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш учун дилерлик корхоналари ўртасида рақобатни ошириш бўйича, шу жумладан, тўлиқ хусусий дилерлик корхоналари сонини ошириш йўли билан босқичли ишларни амалга ошираётганлигини қайд этиб ўтган.

Сурат манбаи: http://uzavtosanoat.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: