“Ўзавтосаноат” ОАВнинг Spark, Captiva ва Malibu ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши ҳақидаги хабарларни рад қилди
Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – “Ўзавтосаноат” акционерлик компанияси ОАВнинг 2016 йилдан бошлаб Spark, Captiva ва Malibu ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши ва уларни Sonic, Tracker ва Impala моделлари билан алмаштирилиши ҳақидаги хабарларни рад қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Дарё.узнинг ўз манбаларига асосланиб берган хабарига кўра, “Ўзавтосаноат” Асакадаги завод (Андижон вилояти) Sonic ва Impala моделларини ишлаб чиқариш бошлангани ҳақидаги хабарни ҳақиқатга мос эмас деб атаган.
Бундан ташқари, Spark, Captiva ва Malibu ишлаб чиқарилиши тўхтатилгани ҳақидаги хабар ҳам тасдиғини топмади. Chevrolet Trackerга келсак, ушбу машинани ишлаб чиқариш завод режасида мавжуд.
Олдинроқ ЎзТАГ “Ўзавтосаноат” ОАВ Ўзбекистонда автомобилсозликка доир хабарларни чоп этишда эътиборлироқ бўлишга чақиргани ҳақида хабар қилган эди.


