“Ўзавтосаноат” Россияда янги двигателларини тақдим этди
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон автомобил саноати вакиллари Тольятти шаҳрида ўтказилган “Автосаноат. Автомобил бутловчи қисмлари-2015” халқаро кўргазмасида иштирок этиб, ”BDOHC 1,5 литр” янги авлод двигателларини тақдимотини ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Компаниянинг махсус стендларида Ўзбекистон ишлаб чиқариш корхоналарида тайёрланаётган маҳсулотларнинг экспортга йўналтирилган турлари намойиш этилди. Улар орасида автомобил ойналари, двигателларни совутиш ва шамоллатиш тизимлари, пўлат дисклар, компрессорлар, генераторлар, ёритиш тизимлари ва бошқалар бор”, - деб таъкидлашди “Ўзавтосаноат” АКда.
Кўргазмада Россия, Франция, Испания, Словения ва МДҲ давлатларидан 600 нафардан ортиқ мутахассис ва раҳбарлар иштирок этдилар.


