“Ўзавтосаноат” ва GM “GM-Ўзбекистон альянси”ни ташкил қилдилар
Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – “Ўзавтосаноат” ва GM Ўзбекистон автомобиль саноатининг ўсиб келаётган эҳтиёжларига жавоб берувчи янги ҳамкорлик платформаси – “GM-Ўзбекистон альянси”ни ташкил қилиш ҳақида клишувни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзавтосаноат” ва GM Ўзбекистон автомобиль саноатини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган янги альянс доирасида ҳамкорликни амалга оширадилар. Томонлар Ўзбекистонда автомобиллар ва двигателларини ишлаб чиқариш, ҳамда ички ва ташқи бозорда Chevrolet ва Ravon брендлари остида автомобиль савдоси бўйича ҳамкорликни давом эттирадилар”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.
Ўзаро муносабатларнинг қўшма корхона шаклидан альянс шаклида қайта тузилиши Ўзбекистон миллий автосаноатининг мустақил равишда фаолият юритишини таъминлайди. Томонлар янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича тасдиқланган лойиҳалар устида ишлашда давом этади, МДҲ ва янги бозорларда экспортни кенгайтириш имкониятларини ўрганишади.
Альянс GMнинг автомобиль технология ва ноу-хауларидан фойдаланиш имконини беради. Янги платформа доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ автомобил ва двигателларни ишлаб чиқариш бўйича операцион фаолият, шу жумладан ташқи бозорда GM маҳсулотлари учун Ravon брендини дунёга танитиш бўйича назоратни ўз зиммасига олади.
Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” ҳамкорликдаги фаолият фундаменти бўладиган Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқариш ва мамлакат ички бозорида сотишда давом этади, Ravon брендини ташқи бозорга етказиб бериш эса кенгайтирилади.
“Соҳанинг мустаҳкамланаётганини инобатга олган ҳолда, хозир Альянсга ўтишнинг айни вақти. GM компанияси Ўзбекистонда қолади ва мамлакатдаги автомобиль саноати ривожига ўз ҳиссасини қўшишда давом этади”, - деди GM Operations Uzbekistan раҳбари Хектор Вильярреал.
Ҳар икки компаниялар альянсга ўтиш бандлик даражасига ёки автомобиль ва двигателлар ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилмаслигини тасдиқладилар. GM компанияси Ўзбекистонда автомобиль ва двигателлар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни етказиб беришда, шунингдек, Ўзбекистон автосаноатига консультатив ҳамда техник кўмак беришга йўналтирилган янги ташкил топаётган GM Advisory Services компанияси орқали қўллаб-қувватлашда давом этади.