“Ўзавтойўл” Чимён тоғ-чанғи мажмуига борадиган йўлни таъмирлади

Дата: 14:35, 04-06-2015.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – “Ўзавтойўл” давлат акционерлик компанияси (ДАК) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тор-чанғи мажмуига борадиган йўлни таъмирлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, “Ўзавтойўл” ДАК Қибрай ва Бўстонлиқ туман пудрат таъмир-эксплуатация корхоналари томонидан 4К-700 “Тошкент-Ўнқўрғон-Ёнариқ” 4К-700 автойўлининг 2-6 кмларида капитал ва жорий таъмир ишлари ўтказилди, 4Р6 “Тошкент ш-Чирчиқ ш-Чимён қишлоғи” автойўлининг 56-66 ва 76-92 кмларида эксплуатация ишлари бажарилди.

Ушбу йўллар Тошкентдан Бўстонлиқ туманига олиб боради.

Бундан кўзланган асосий мақсад – йўлнинг ўтиш қисмини яхшилаш, автомобилларнинг тўхтовсиз ўтишини таъмирлаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: