“Ўзавтойўл” компанияси биринчи чоракда 234,1 млрд сўмлик ишлар бажарди

Дата: 10:29, 08-05-2015.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-мартида “Ўзавтойўл” давлат акционерлик компанияси автойўлларни қуриш, капитал ва жорий таъмир қилиш ҳамда эксплуатация қилиш бўйича 234,1 млрд сўмлик ишларни бажарди. Бу 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда 32% кўпдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания мабуот хизмати маълумотларига кўра, 42,65 минг км автомагистралларни жорий таъмирлаш ва эксплуатация қилишга 153,7 млрд сўм, умум фойдаланишдаги республика ва шаҳар автойўлларида капитал таъмир ишларига 18,7 млрд сўм сарфланди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг 2015 йилги Инвестиция дастури билан умум фойдаланишдаги 141,6 км янги йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: