“Ўзбек-Турк банки” низом жамғармасини деярли 17% кўпайтиради

Дата: 16:58, 10-03-2015.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – “Ўзбек-Турк банки” акционерлик жамияти низом жамғармасини деярли 17% кўпайтиради ва 30 млрд 894,6 млн. сўмдан 36,146 млрд. сўмга қадар етказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор кредит муассаси акционерлари томонидан қабул қилинган. Кўпайтириш манбаси сифатида банкнинг ўтган йилларда олган даромади кўрсатилмоқда.

Бир вақтнинг ўзида банк низом жамғармаси кўпайиши билан бирга банк акциялари қиймати ҳам 1 минг сўмдан 1,17 минг сўмга қадар оширилади.

$1 = 2472,34 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: