“Ўзбекчармпойабзали” ассоциацияси маҳсулот ишлаб чиқаришни 19% кўпайтирди

Дата: 15:06, 28-07-2015.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярим йили натижалари бўйича “Ўзбекчармпойабзали” ассоциацияси маҳсулот ишлаб чиқаришни 19% кўпайтириб, 193,7 млрд сўмга етказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу муддатда 76,7 млрд сўмлик ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди (+7,8%). Бундан ташқари, чармдан ишланган буюмлар ишлаб чиқариш 6,5% кўпайди (211,4 млн кв. дм), пойафзал ишлаб чиқариш 2,3% (1,9 млн жуфтдан ошиқ) ва тери галантерея маҳсулотлари ишлаб чиқариш 5,2% (1,7 млрд сўм) ошди”, – деб таъкидлашди ассоциация матбуот хизматида.

Бундан ташқари, кўрсатилган муддатда соҳа корхоналари 275 номдаги янги пойафзал турлари ва 51 турдаги тери галантерея маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштирдилар.

$1 = 2575,18 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: