“Ўзбекэнерго” $370,74 млнлик акция чиқаради
Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – “Ўзбекэнерго” Давлат акционерлик компанияси умумий қиймати 836,87 млрд сўмлик ($370,74 млн) янги акциялар чиқаради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Акциялар эмиссияси Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан рўйхатга олинган. Компания Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ, номинал қиймати 10 минг сўм бўлган 83,687 минг дона акция чиқарилади.
“Ўзбекэнерго” Давлат акционерлик компанияси электроэнергетика ва кўмир саноатини бошқарувчи давлат органи ҳисобланади. Унинг таркибига 51 корхона ва ташкилотлар киради. Ўзбекистон электростанцияларининг ялпи қуввати 12,4 млн кВтдан ошиқ. Бу, Марказий Осиё бирлашган энерготизими ялпи қувватларининг деярли ярмини ташкил этади.