“Ўзбекэнерго” қарздорларни жарималардан огоҳлантирди

Дата: 15:06, 05-02-2015.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекэнерго” давлат-акционерлик компанияси (ДАК) қарздорларни жарималардан огоҳлантирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания сайтида жойлаштирилган хабарда айтилишича, “Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га мувофиқ маиший истеъмолчилар тўлов бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1% миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50% кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар”.

“Электр энергияси учун ҳақ тўлаш маиший истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилиши шарт”, - деб эсга солади “Ўзбекэнерго”.

Шу сабабли, “қонунчилик талабларига мувофиқ 2015 йил январ ойидан бошлаб, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган жами гарздорлик суммасига пеня ҳисобланади”, - деб давом этилади компания хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: