“Ўзбекэнерго” ДАК истеъмолчиларга янги интерактив рўйхатдан ўтиш хизматини таклиф қилди

Дата: 16:52, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекэнерго” давлат акционерлик компанияси (ДАК) истеъмолчиларга янги интерактив рўйхатдан ўтиш хизматини тақлиф қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида электр энергия ҳисоб рақамини ҳолатини аниқлаш ва шахсий кабинет логин ва паролини олиш учун мурожаатлар хизмати қиска телефон рақами - 2100га ўзгартирилди. Хизмат текин кўрсатилмоқда. Ушбу рақамга мобил телефонлардан қўнғироқ қилган ҳолда истеъмолчи тизимдан автоматик равишда рўйхатдан ўтади. Истеъмолчи телефон рақамини ўз ҳисоб рақамига бириктириш учун “Ўзбекэнерго” сайтида шахсий ҳисоб рақамини ва электр хисоблагич серия номерининг сўнгги икки рақамини киритиши зарур”, – деб таъкидлашди “Ўзбекэнерго” ДАК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: