“Ўзбекэнерго” ДАК таркибида тошқинга қарши марказий комиссия тузилди

Дата: 15:59, 07-04-2015.

Тошкент. 7 апрел. УзТАГ – “Ўзбекэнерго” давлат-акционерлик компанияси (ДАК) таркибида тошқинга қарши марказий комиссия, шунингдек, компанияга кирувчи корхоналарнинг тошқинга қарши комиссиялари тузилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания матбуот хизматидан хабар қилишларича, ҳозирда компанияда ёмғир-тошқинлар мавсумида ишончли ишлашига тайёргарлик бўйича тадбирлар режаси тузилган.

“1,63 минг км электр узатиш линиялари, 2,2 минг трансформатор пунктлари, тарқатиш нуқталари, коллекторлар, 110–35 кВлик подстанцияларда навбатдан ташқари кўрик-текширувлар ўтказилди. Шунингдек, устунлар тошқин ҳудудидан четга чиқарилди, подстанциялардаги кабел каналлари тозаланди ва уларнинг темирбетон қопламалари алмаштирилди, электр узатиш линиялари устунларининг асослари мустаҳкамланди”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: