“Ўзбекэнерго” электроэнергия нахрларининг оширилиши ҳақида эълон қилди
Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – “Ўзбекэнерго” АЖ 15 июлдан бошлаб истеъмол қилинаётган электроэнергия нахрларининг оширилиши ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
АЖ маълумотларига кўра, бунга сабаб ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларининг кўтарилиши бўлган.
Хусусан, аҳолига етказиб берилаётган 1 кВтс электр энергияси 204,3 сўмни, электр плиталари билан жиҳозланган турар-жойларда яшовчи аҳоли учун эса 102,15 сўмни ташкил қилади.
Ушбу тарифлар қўшимча қиймат солиғини ҳам ҳисобга олган ҳолда белгиланган.
Эслатиб ўтамизки, 2016 йил 1 октябрдан бери юқорида келтирилган тарифлар 191,00 сўм ва 95,50 сўмга тенг эди.