“Ўзбекэнерго” ва KT Corporation қўшимча келишув имзоладилар

Дата: 14:50, 21-09-2018.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбекэнерго” АЖ ва KT Corporation корейс компанияси ўртасида қўшимча келишув имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан кўшзланган мақсад – Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари учун қўшимча электроэнергияни ҳисобга олиш ускуналарини етказиб беришни кўзда тутувчи қўшма лойиҳанинг кўламини кенгайтиришдан иборат бўлди.

Имзолаш маросими 19 сентябрда Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси биносида бўлиб ўтди.

Қўмита маълумотларига кўра, тадбир Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юн Ву Квон, “KT Corporation” компанияси президент Киюнглим Юн, “Ўзбекэнерго” АЖ бошқаруви раиси У. Мустафоев, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Л. Кудратовлар иштирок этди.

Имзоланган қўшимча келишув натижасида Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида тўлиқ автоматлаштирилган тизимни жорий этиш назарда тутилмоқда, бу эса истеъмол қилинаётган энергия ҳажмининг камайишига олиб келади. 

Электр энергия етказиб беришда тежаб қолинган маблағлар қарздорлик ўсишининг олди олишга йўналтирилади, шунингдек, электроэнергия тармоғини истиқболли ривожлантирилга сарфланади.

Эслатиб ўтамизки, KT Corporation билан шартнома 2015 йилдан бери “Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими” лойиҳасини доирасида Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари амалга оширилмоқда.

Сурат манбаи: из https://m.kun.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: