“Ўзбекэнерго” ва “Ўзкимёсаноат” корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш бўйича синов объектлари сифатида танланди

Дата: 15:11, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Жаҳон банки ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси йирик давлат компанияларида корпоратив бошқарувни жорий қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишни бошладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳа доирасида синов объектлари сифатида икки компания: “Ўзбекэнерго” АК ва “Ўзкимёсаноат” ДАК танланди. Ҳозирда Жаҳон банки экспертлари юқоридаги ширкатлар вакиллари билан бирга техник кўмак даражасини аниқладилар, янги услубларни жорий қилишнинг механизм ва воситаларини ишлаб чиқдилар. Улар синовдан муваффақиятли ўтса, бошқа тармоқдларда ҳам жорий этилади”, – деб таъкидлади Давлат рақобат қўмитасидаги манба.

Бундан ташқари, 2015-2018 йилларда юқорида кўрсатилган компаниялар йиллий очиқ молия ҳисоботини эълон қилиш амалиётини жорий этиб, халқаро стандартлар бўйича ташқи аудит ўтказишни йўлга қўйишлари зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: