“Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз”да оммавий қисқартишлар ўтказилади
Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – “Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз”да оммавий қисқартишлар ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, “Ўзбекэнерго” АЖнинг истеъмолчилар билан ишлаш бўйича 6 562 та электромонтёр штат бирликларини ҳамда “Ўзтрансгаз” АКнинг табиий газни ҳисобга олиш ва реализация қилиш бўйича 4 255 та назоратчи штат бирликларини қисқартирилади.
Хужжатда юқоридаги ширкатлар назоратчилар ишини тегишли даражада текширмаётгани, бу эса истеъмолчилар қарздорлигининг ўсишига олиб келаётгани кўрсатиб ўтилган.
Қарордаги маълумотларга кўра, 2016 йил ва 2017 йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекэнерго” ҳамда “Ўзтрансгаз” компаниялари тизимидаги 665 нафар, Суд департаментининг 36 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган.