“Ўзбекэнерго” ўзининг ўқув марказини очади

Дата: 22:34, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. УзТАГ – “Ўзбекэнерго” Давлат акционерлик компанияси тармоқ мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўз ўқув марказини очишни режалаштирмоқда, деб хабар беради UzDaily.uz нашри.

     Бунинг учун “Ўзбекэнерго” Япония ҳукуматининг $5 млнлик грант маблағларини жалб қилади. Ўз навбатида компаниянинг $2 млн миқдордаги маблағи ҳам ўқув марказини ташкил этишннг ҳуқуқий асослари ва фаолиятини йўлга қўйиш, марказнинг Тошкент ва Навоий шаҳарларидаги биносини ажратиш ва тайёрлаш ишлари учун сарфланади.
     Марказ газбуғ қурилмаларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйичча мутахассислар тайёрлайди, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: