“Ўзбекэнерготаъмир” 1,75 млрд сўмлик акциялар чиқаради
Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбекэнерготаъмир” акционерлик жамияти 1,75 млрд сўмлик акциялар чиқаради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу эмиссия Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси томонидан рўйхатга олинган.
Жами 1,75 млн дона хужжатлаштирилмаган исми кўрсатилган акциялар чиқарилиб, ҳар бирининг номинали 1 минг сўм бўлади. Бундан 1,58 млн акция оддий бўлиб, 175,2 минги имтиёзлидир.
Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ “Ўзбекэнерго” акционерлик компаниясига тегишли ташкилотдир бўлиб, иссиқлик электр станциялари ва қўшимча ускуналарини таъмирлаш, монтаж, модернизация ва реконструкция қилиш, электр ускуналарига эҳтиёт қисмлар чиқариш билан шуғулланади.
“Ўзбекэнерго” ДАК республикада электроэнергия ишлаб чиқариш ва етказиб берувчи асосий ташкилотдир.
$1 = 2396,79 сўм