“Ўзбекинвест” биринчи бўлиб ИСО стандарти бўйича қайта сертификатлашдан ўтди

Дата: 14:44, 18-02-2016.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекинвест” Миллий экспорт-импорт суғурта компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб ИСО 9001:2015 сифат стандартини бошқариш тизимининг янги версияси бўйича қайта сертификатлашдан ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, қайта сертификатлаш SGS халқаро сертификация органи (Швейцария) томонидан ўтказилган. SGS компанияси инспекцион хизматлар, экспертиза, синовлар ва сертификация соҳасида дунёдаги етакчи ташкилот ҳисобланади.

Халқаро стандартларга мувофиқ Сифатни бошқариш тизими (СБТ) “Ўзбекинвест” томонидан 2004 йилда жорий этилган эди.

СБТ жорий этиш ширкатнинг хизматлар сифатини, мижозлар эҳтиёжини максимал таъминлашга интилиши ва фаолиятини доимий яхшилаш имкониятларини намоён қилади.

“Ўзбекинвест” компанияси ИСО 9001:2015 стандартининг янги версиясига ўтишни ўз кучи билан,маслаҳатчилардан фойдаланмаган ҳолда таъминлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: