“Ўзбекинвест” ИБФЖМС бўйича 3,1 млрд сўм тўплади

Дата: 16:41, 02-11-2015.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг ўтган 9 ойи давомида “Ўзбекинвест” компанияси томонидан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ИБФЖМС) бўйича 3,1 млрд сўм суғурта мукофотлари йиғилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, ҳисобот даврида ИБФЖМС бўйича 2804 суғурта шартномалари имзоланган бўлиб, ушбу хизмат бўйича суғурта мажбуриятлари 1,7 трлн сўмликни (+13%) ташкил қилди.

ИБФЖМС бўйича 2,1 млрд сўмлик суғурта қопламалари тўлаб берилди. Тўловлар суғурта ҳолати юзага келганда амалга оширилмоқда.

ИБФЖМС мажбурий суғуртанинг энг оммабоп турларидан биридир. У турли соҳалардаги ходимлар соғлиги ва ҳаётини муҳофаза қилишга қаратилган. Чунки ишчилар соғлигига бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари натижасида зарар етиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекинвест” компанияси таркибига республика бўйича фаолият юритувчи 14 филиал ҳамда 125 ошиқ бўлинмалар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: