“Ўзбекинвест” инвестлойиҳаларни суғурта қилиш ҳажмалрини 27% кўпайтирди

Дата: 14:06, 04-02-2016.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда “Ўзбекинвест” компанияси Ўзбекистон инвестиция дастурига киритилган 85 лойиҳа бўйича қиймати 16,2 трлн сўмлик суғурта ҳимояси тақдим этди. Бу эса 2014 йилнинг муқобил давридагидан 27% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Компания томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг экспорт шартномаларини суғурталаш ҳамжлари 219,9 млрд сўмдан ошди. 2015 йилда жами транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик мажбуриятини суғарта қилиш бўйича суғурта мукофотлари ҳажми 3,5 млрд сўмни, тўловлари ҳажми эса 470 млн сўмни ташкил қилди”, - деб таъкидлашди компанияда.

Иш берувчининг фуқаролик масъулиятини суғурта қилиш ҳажмлари 3,9 млрд сўмни, улар бўйича суғурта тўловлари 2,4 млрд сўмни ташкил этди.

Ўтган йилда суғурта мукофотлари ҳажми 79,4 млрд сўмни, олинган мажбуриятлар 48,1 трлн сўмга тенг бўлди. Бир йилда 12 млрд сўм суғурта тўловлари тўланди, 127 минг суғурта шартномалари тузилди.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил ноябрда Moody’s Investors Services Ltd. рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест”нинг молия барқарорлиги рейтингини “барқарор” прогноз билан B1дан Ba3 даражасигача кўтарди.

Бугунда компания Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчиларидан бири бўлиб, $60 млнлик низом жамғармасига эга. Ширкат Ўзбекистон Молия вазирлиги ($50 млн) ва ТИФ Миллий банки ($10 млн) томонидан таъсис этилган.

Компаниянинг ҳудудий тармоғи 14 филиаллар, 130 ортиқ суғурта бўлинмалари ва 800 суғурта агентларидан иборат.

$1 = 2836,87 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: