“Ўзбекинвест” суғурта хизматлари ҳажмини 40% оширишни режалаштирмоқда
Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилда “Ўзбекинвест” Миллий экспорт-импорт суғурта компанияси кичик ва хусусий бизнес субъектларига кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмини 40% оширишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, жорий йилнинг 9 ойида компания томонидан кичик ва хусусий бизнес субъектлари билан 6,625 минг ва жисмоний шахслар билан 92,607 минг суғурта шартномалари тузилди. Бу эса суғурта мукофотлари ҳажмининг 2013 йилдагига қараганда навбати билан 43% ва 5,26% ўсишига олиб келди.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирда “Ўзбекинвест” МЭИСК 100 хилдан ортиқ анъанавий суғурта хизматларини кўрсатмоқда. Шунингдек, компания дунёдаги 120 ортиқ суғурта ва қайта суғурта ширкатлари, суғурта брокерлари билан ҳамкорлик қилади.