“Ўзбекинвест” суғурта йиғимлари тўплашни 48% кўпайтирди

Дата: 14:30, 03-05-2016.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан 21,8 млрд сўм суғурта мукофоти йиғилди, бу эса ўтган йилдаги муқобил кўрсаткичлардан 48% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 1,2 млрд. сўмни, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 1,6 млрд сўмни ташкил этди. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича 131,0 млн.сум суғурта мукофоти йиғилди”, - деб таъкидлашди компанияда.

Суғурта қомпаламларига келсак, йилнинг биринчи чорагида 3,2 млрд. сўм тўлаб берилди. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар билан жами 43 минг суғурта шартномлари имзоланди.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўланган суғурта қопламалари ҳажми 110 млн. сўмни ташкил этди. Ўз навбатида, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича тўланган суғурта қопламалари 1,1 млрд сўмни ташшқил қилди.

$1 = 2904,68 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: