“Ўзбекинвест” суғуртага доир янги синов модулини ишга туширди

Дата: 16:16, 18-07-2016.

Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – “Ўзбекинвест” суғурта компанияси Интернет таримоғи фойдаланувчилари учун онлайн тартибида саволларга жавоб бериш йўли орқали суғурта асосларини ўрганиш ва уларнинг соҳага оид билимларини текшириб кўриш имконини берувчи модулни ишлаб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги модуль компаниянинг веб-сайтида жойлаштирилган. Унинг ёрдамида суғурта масалалари, хусусан суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари, суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартиби, шунингдек, “Ўзбекинвест” компаниясининг фаолияти билан боғлиқ бошқа маълумотларни ҳам билиб олиш мумкин”, - деб таъкидлашди суғурта ширкати матбуот хизматида.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, суғурта соҳасини мустақил ўрганиш ҳамда эгалланган билимларни тест топшириш орқали текшириш кўриш имконини берувчи ушбу янги модуль мамлакатда аҳолининг суғурта маданиятини оширишига хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: