“Ўзбекинвест” ўтган йилда суғурта мукофотларини 30,4%га кўпайтирди

Дата: 14:10, 16-05-2017.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – 2016 йил якунлари бўйича “Ўзбекинвест” суғурта компанияси суғурта мукофотларини 30,4%га кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилда суғурта тўловларининг ўсиш суръатлари суғурта мукофотлари ўсиш суръатларидан паст бўлди ва 24,6% ташкил этди. Натижада суғурта мукофотларининг зарар келтириш дарадаси 0,7% пунктига пасайиб, 14,4% етди. Ушбу кўрсаткич анча қуйи бўлиб, ширкат суғурта портфелига салбий таъсир қилмаслигини айтиб ўтиш зарур", - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

2016 йил якунлари бўйича барча ҳудудий бўлинмаларда суғурта мукофотларининг ўсиши кузатилди.

Эслатиб ўтамизки, бугунда “Ўзбекинвест” активлари ҳажми ва йиғилган маблағлар бўйича бозорда етакчи ҳисобланади. 2016 йилда компания активлари 12,9% ўсди. Бунга ўз маблағларининг кўпайиши ва суғурта резервлари ўсиши ҳисобига эришилди. Активлар таркибининг ўсиши асосан хорижий киритмаларнинг кўпайиши ҳисобига амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: