“Ўзбекинвест” ярим йилликда деярли 6 млрд сўм тўлаб берди

Дата: 10:50, 13-08-2014.

Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярим йилида “Ўзбекинвест” Экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида суғурта тўловлари миқдори 5,859 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

Компаниядан хабар қилишларича, энг йирик маблағлар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, шунингдек, мол-мулкни турли хавфлардан суғурталаш кабилар бўйича амалга оширилган бўлиб, унга доир йиллик тўловлар 500 млн. сўмдан ошади. “Ўзбекинвест”нинг автотранспорт воситаларини суғурталаш бўйича йиллик тўловлари 200 млн сўмни ташкил қилади.

Ҳозирги пайтда “Ўзбекинвест” компаниясига суғурта тўловларига доир сўровларни ҳам ёзма тарзда, ҳам суғуртачининг сайти орқали электрон шаклда ёхуд суғурта полисида кўрсатилган телефонлар орқали мурожаат қилиш мумкин.

Жорий йилда “Ўзбекинвест” МСК ташкил этилганининг 20 йиллиги нишонланмоқда. Бугунда компания тармоғи бош офис, республиканинг турли вилоятларида жойлашган 14 филиал ва 100 зиёд туман ва шаҳар бўлимларидан иборат. Жорий йилда компания яна 25 янги бўлим очишни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: