“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 19 минг ҳаво тозалагич сотиб олишга конкурс эълон қилди

Дата: 17:57, 11-02-2016.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) 19 минг ҳаво тозалагич сотиб олишга конкурс эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания сайтидаги маълумотда айтилишича, ҳажми 300 мллик 19000 дона босимли тизимдаги ҳаво тозалагичлар талаб этилади.

Тўлов шартлари шартнома кучга кирганидан сўнг 10 кун ичида 15% олдиндан тўлов, якуний ҳисоб китоб ҳар бир товар партияси олингандан кейин 10 кун ичида тўлаб беришдан иборат.

Конкурсда фақат ЎзР ҳудудида камида 2 йилдан бери фаолият юритаётган маҳаллий компаниялар қатнашишлари мумкинлиги ҳам айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: