“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2017 йилда 2,7 млндан зиёд йўловчиларни ташиди
Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2017 йилда 2,7 млндан зиёд йўловчиларни ташиди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот хизматига таянган ҳолда.
“2017 йилда Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳаво кемаларида 22 950 рейслар бажарилиб, 2,703 млн. йўловчилар ташилди”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, МАКнинг юк самолётларида 1044 рейслар бажарилиб, 27,4 минг тонна юк ташилди.
2017 йилда авиакомпания томонидан жами 48,9 минг тонна юк ташилган бўлиб, бунга пулли багаж ва почта ҳам киради. Бу кўрсаткичнинг ўсиши ўтган йилга нисбатан 11,6% ташкил қилди.
Сурат манбаи: http://www.navoi-airport.com/en/content/passenger_guide/departures/


