“Ўзбекистон ҳаво йўллари” АIТO аъзосига айланди

Дата: 15:39, 14-02-2018.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Буюк Британия Мустақил туроператорлар уюшмасининг (АIТO) аъзосига айланди, деб хабар беради авиаташувчининг матбуот хизмати.

“Бу ҳодиса икки мамлакат орасида туристик алоқаларни мустаҳкамлаш ва британ бозорида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш ишида муҳим қадам бўлди. Ушбу уюшмага аъзолик “Uzbekistan airways” бренди ва мамлакатнинг туристик маҳсулотини илгари суришга ёрдам беради, шунингдек, Буюк Британиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини сезиларли даражада оширади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Буюк Британия Мустақил туроператорлар уюшмаси (АIТO) – 120 атрофида ихтисослашган ва мустақил туроператорларини бирлаштирувчи британ савдо гуруҳидир. Уюшма аъзолари 170 ортиқ мамлакатларда иш олиб борадилар, улар орасида ноёб маданият, бой тарих ва табиий шароитларга эга мамлакатлар ҳам бор. AITO 1976 йилда ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Лондон жанубий-ғарбидаги Твикенхемда жойлашган.

Сурат манбаи: http://www.dgm-usa.com/home-auto/affiliations-2/

Янгилик билан ўртоқлашиш: