“Ўзбекистон ҳаво йўллари” AmeriCaresнинг фахрий ёрлиғи билан мукофотланди
Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси беғараз гуманитар дастурларни амалга оширганлик учун AmeriCares халқаро ташкилотининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланди. Бу ҳақида МАК матбуот хизмати хабар берди.
“МАК раҳбарияти ва ходимлари AmeriCares ХТ вакиллари билан учрашиб, гуманитар дастурларни амалга ошириш масаласини муҳокама қилдилар”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, халқаро ташкилот вакиллари МАКга “Соғлом авлод учун” онди номига йўлланаётган гуманитар юкларни беғараз етказиб бергани учун миннатдорчилик билдирганлар.
Ушбу гуманитар юклар Ўзбекистон шаҳар ва вилоятларининг кўплаб даволаш-профилактика муассасаларига тарқатилади.
Маълумот ўрнида, AmeriCares ХТ – нотижорат халқаро гуманитар ташкилот бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида дастурларни амалга оширади.
Ташкилот МАК билан 2009 йилдан бери ҳамкорлик қилади.