“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Астанага янги рейс очди

Дата: 15:51, 01-05-2017.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий авиаташувчиси Астанага рейслар сонини кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг 29 апрелидан 28 октябригача Тошкент-Астана-Тошкент йўналишида янги рейслар қўйилди. Улар ҳафтанинг олтинчи кунлари (шанба) барча қулайликларга эга А320 самолётларида амалга оширилади”, - деб таъкидлашди ўзбек авиакомпанияси матбуот хизматида.

Рейслар рўйхати: НY 721 (Тошкент – 12.45, Астана – 15.45) НY 722 (Астана – 16.45, Тошкент – 17.45).

Янгилик билан ўртоқлашиш: