“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Бангкок ва Куала-Лумпурга қўшимча рейслар жорий этмоқда
Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Бангкок (Таиланд) ва Куала-Лумпурга (Малайзия) қўшимча рейслар жорий этмоқда. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкентдан Куала-Лумпурга рейслар 2017 йил 25 декабрда 2018 йил 4 январда, орт йўналишга рейс эса 26 декабр ва 5 январда амалга оширилади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 29 декабр ва 5 январда Тошкент – Бангкок орасида қўшимча рейслар жорий этади. Ушбу йўналишдаги ортга рейслар 30 декабр ва 6 январ кунлари бажарилади.
Рейслар Боинг-767 лайнерларида амалга оширилади.