“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Барселонага рейс очмоқда
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – 2018 йил 24 майдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Тошкент-Барселона-Тошкент” йўналиши бўйича Испанияга янги доимий рейс очмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида МАК матбуот хизмати хабар қилди.
“Ушбу йўналишдаги рейслар ҳар ҳафта пайшанба кунлари Boeing самолётларида бажарилади. HY-259 рейси парвозлари жадвали қуйидагича: Тошкентдан учиш 03:10да, Барселонага қўниш – 08:05да. HY-260 рейсида Барселонадан 09:45да училиб, Тошкентга 19:50да етиб келинади.
Барча пунктларда маҳаллий вақт кўрсатилган.
Маълумот олиш учун телефон: 140 02 00. Авиачипталарни барча сотув пунктлари ва онлайн тарзда www.uzairways.com сайтида сотиб олиш мумкин”, - дейилади МАК хабарида.
Сурат манбаи: https://uzreport.news/society/uzbekiston-havo-yullari-otkrivaet-pryamoy-reys-tashkent-barselona