“Ўзбекистон ҳаво йўллари” бир қатор авиатехникаларни сотади
Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бир қатор авиатехникаларни сотишни бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот компания расмий сайтида эълон қилинди.
Ҳозирда компания Як-40, Ту-154М, 154В-2, Ил-76ТД, А310-324, RJ85 самолетлари, Ми-8Т вертолети, авиация двигателлари, турли ўлчамдаги ишлатилган авиашиналарни сотувга қўйган.
Эски совет самолетлари $138,09 мингдан $2,124 млнгача нахрда, хорижий самолетлар эса $4,32 млндан $12,17 млнгача баҳода таклиф этилмоқда.
Миллий авиаташувчи хабарида кўрсатилишича, ушбу авиацион техника эксплуатациядан чиқарилган бўлиб, сақланишда бўлган.
Ушбу техникаларни сотишдан кўзланган мақсад - авиакомпания самолет-мотор паркини унификация қилишдан иборат.