“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing-767нинг янги Full-flight-симуляторини олди
Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Boeing-767нинг САЕ канада компаниясида ишлаб чиқарилган янги Full-flight-симуляторини (FFS) олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳозирда САЕ мутахассислари билан биргаликда авиакомпания тренажерлик мажмуида ўрнатиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. 20 апрелда тренажернинг дастурий таъминоти ва ускуналарини созлаш бошланади, кейин синов ва сертификатлаш ўтказилади. Тренажер 9 июнга ишга туширилиши режалаштирилган.
“Жорий йил майда канадалик мутахассислар томонидан МАКнинг ўқув-маш марказида авиакомпаниянинг 10 мутахассис-инженерлари тренажерга мустақил хизмат кўрсатишга рухсат оладилар”, – деб таъкидлашди авиакомпания матбуот хизматида.
FFS B-767 ишга тушгач Ўзбекистонда Boeing-767 самолётларига хорижий ўқув марказларини жалб қилмасдан туриб учувчилар тайёрлаш ва улар малакасини ошириш ҳамда хорижий авиакомпаниялар учувчиларини ўқитиш бўйича хизматларни таклиф қилиш имкони пайдо бўлади.