“Ўзбекистон ҳаво йўллари” чипталарни нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки хорижликларга ҳам сўмда сотишни бошлади

Дата: 15:35, 05-09-2017.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси чипталарни нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки хорижликларга ҳам сўмда сотишни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МАК матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан барча йўналишлардаги ўз рейсларига авиачипталарни миллий валютада сотишни бошлади”, - дейилади сешанба куни тарқатилган хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ҳудудида авиачипталарни сотиш йўловчиларнинг барча тоифаларига (ЎзР резидентлари ва норезидентлари) миллий валютада амалга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2013 йил июлдан бери мамлакат фуқароларига Ўзбекистондан РФ шаҳарларига чипталарни хорижий валютада сотаётган эди. Норезидентларга эса барча йўналиш чипталари фақат хорижий валютада сотилар эди.

Олдин хабар қилингани каби, 2 сентябр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонини имзолади. Унга мувофиқ, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар учун нарх ва тарифлар, жамиятлар низом капитали миқдорига минимал талаблар фақатгина миллий валютада белгиланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: