“Ўзбекистон ҳаво йўллари” деярли 1,23 млн йўловчи ташиди

Дата: 14:23, 01-08-2017.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – 2017 йилнинг I ярмида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авикомпанияси (МАК) 1,227 миллион йўловчини ташиди, бу эса ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 4,3% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, узоқ хорижга йўловчи ташиш ҳажми 11,3%га, яқин хорижга эса 9,8%га ўсди. Республика йўналишида йўловчи ташиш ҳажми 17%га пасайди.

Ушбу маълумотлар МАКнинг навбатдаги кенгашида келтирилди.

Миллий авиаташувчи самолётлари 11,16 минг ёки 2016 йил ярмига нисбатан 489 та кўпроқ рейсни амалга оширди. Йўловчилар ўриндиқларининг бандлиги 75,9%ни, тижорат бандлиги кўрсаткич 55,71% ташкил қилди.

Ҳисобот даврида авиакомпания 24,8 минг тонна (шу жумладан, пулли қўл юки ва почтани қўшган ҳолда) юкларни манзилига етказди, бу эса ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 26,4 кўп демакдир.

Белгиланган экспорт прогнози 100%, валюта тушумини мажбурий сотиш бўйича кўрсаткич белгиланган прогноздан 219,5% ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: