“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ЕИга учиш учун EASA рухсатномасини олди

Дата: 14:53, 11-09-2015.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ЕИ мамлакатларига учиш учун Европаавиацион хавфсизлик агентлиги (EASA) рухсатномасини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу рухсатноманинг олиниши 2014 йил 26 майдан бошлаб Европа Иттифоқи мамлакатларига аэропортларига учишларни амалга оширувчи авиаташувчилар учун ҳаво кемалари хавфсизлиги авторизацияси ва мониторингини ташкил қилиш бўйича янги регламентнинг ишга туширилиши билан боғлиқ”, – деб таъкидлашди компанияда.

Рухсатномани олиш учун компания Учишлар хавфсизлиги бўйича инспекцияси мутахассислари томонидан анча ишлар амалга оширилди. ЕАSA авиакомпаниянинг операцион фаолияти, учишлар хавфсизлигини бошқариш тизимларнинг жорий этилиш даражаси ҳақида барча зарур маълумотлар тақдим этилди. Натижада миллий авиакомпания EASAдан бирон эътирозсиз рухсатнома олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: