“Ўзбекистон ҳаво йўллари” энг пунктуал авиакомпания сифатида тан олинди
Тошкент. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Новосибирск халқаро аэропортига доимий рейсларни амалга оширувчи авиаташувчилар орасида энг пунктуал авиакомпания сифатида тан олинди. Бу ҳақида МАК матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“2015 йилнинг декабри якунларига кўра, Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси йўловчи авиаташувчилари орасида “Толмачево” аэропортидан жўнаб кетиш жадвалига риоя қилиш бўйича пунктуаллик рейтингида биринчи ўрини эгаллади”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, Новосибирск аэропорти раҳбарияти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК авиалайнер ва йўловчиларга хизмат қилиш сифатини оширишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди ва ўзаро манфаатли ҳамкорликдан умидвор.


