“Ўзбекистон ҳаво йўллари” европа шаҳарларига қўшимча рейслар қўйди

Дата: 17:05, 30-03-2018.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) европа шаҳарларига қўшимча рейслар қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“МАК рейсларида йўловчилар оқимини кўпайтириш ва туристлар оқимини ошириш мақсадларида Миллий авиакомпания қўйидаги йўналишлар ва жадвал бўйича қўшимча рейсларни жорий этмоқда (маҳаллий вақт): 2018 йил 27 мартдан 29 майгача (сешанба/чоршанба) НY 257 Тошкент (15:20) - Рим (19:15), НY 258 Рим (20:45) - Урганч (08:25) - Тошкент (08:05), 2018 йил 30 мартдан 1 июнгача (жума/шанба) НY 255 Тошкент (16:00) - Милан (19:55), НY 256 Милан (21:15) - Урганч (05:45) - Тошкент (08:30), 2018 йил 6 апрелдан 8 июнгача (жума/шанба) НY 251 Тошкент (14:45) - Париж (18:55), НY 252 Париж (21:30) - Урганч (06:50) - Тошкент (09:20), 2018 йил 30-31 мартда (жума/шанба) НY 251 Тошкент (14:45) - Париж (18:55), НY 252 Париж (21:30) - Самарқанд (07:10) - Тошкент (09:00)”, - дейилади МАК матбуот хизматининг хабарида.

Сурат манбаи: https://www.airways.uz/ru/uzbekiston-khavo-iullari/aviakompaniya-uzbekiston-khavo-iullari.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: