“Ўзбекистон ҳаво йўллари” интернет орқали чипталар сотади

Дата: 21:13, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Тез орада “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Visa халқаро карталаридан фойдаланган ҳолда онлайн режимида чипталар сота бошлайди, деб хабар қилмоқда UzDaily.uz.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан ҳамкорликда Visa халқаро карталари бўйича электрон тижорат лойиҳасини йўлга қўядилар.

Ушбу лойиҳа Visa халқаро карталари фойдаланувчиларига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси чипталарини интернет орқали буюртма беришга имкон беради, деб хабар қилади банк матбуот хизмати.

Шунингдек, Visa халқаро тўлов тизимининг лицензиясини олиш маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини Visa ҳалқаро карталари бўйича Интернетда сотиш имконини беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: