“Ўзбекистон ҳаво йўллари” қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташиш тарифларини пасайтирди

Дата: 17:36, 09-06-2017.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – 7 июндан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Тошкент-Дубай/Шаржа ва Навоий-Ал-Мактум йўналишида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташиш тарифларини пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК маълумотларига кўра, тарифларининг пасайтирилиши қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва экпорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб қувватлашга йўналтирилган бўлиб, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдамлашади.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташиш тарифлари билан компания сайтида батафсил танишиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: