“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Истамбулга парвозлар сонини ҳафтасига 7 мартадан 9 мартагача кўпайтирмоқда

Дата: 15:43, 18-04-2018.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпания Истамбулга парвозлар сонини ҳафтасига 7 мартадан 9 мартагача кўпайтирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил 9 майдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент-Истамбул-Тошкент йўналишидаги халқаро рейслар сонини кўпайтирмоқда. Парвозлар чоршанба ва якшанба кунлари барча қулайликларга эга авиалайнерларда амалга оширилади. Учишлар жадвали қуйидагича (маҳаллий вақт): чоршанба, HY-271 Тошкент 11:00 – Истамбул 14:25, HY-272 Истамбул 15:45 – Тошкент 22:20, якшанба, HY-273 Тошкент 17:20 – Истамбул 20:45, HY-274 Истамбул 22:45 – Тошкент 05:20+1”, - дейилади авиаташувчи хабарида.

Сурат манбаи: https://www.airways.uz/ru/uzbekiston-khavo-iullari/uzbekiston-khavo-iullari-snizhaet-tarify-na-vnutrennie-aviareisy.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: