“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Киевдаги идорасини ёпмоқда

Дата: 15:42, 03-09-2015.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Киевдаги идорасини ёпмоқда, деб хабар қилади “Интерфакс-Украина” АА.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алишер Абдуалиев ушбу фактни тасдиқлади.

Элчининг сўзларига кўра, идоранинг ёпилишига 2015 йил майдан бошлаб икки мамлакат пойтахтлари ўртасида авиаалоқанинг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.

“Авиакомпаниямиз майдан Украина авиация бирлашмасидан Киевга доимий рейсларни бажаришга рухсатни кутмоқда. Бизда авиаташувларга талаб кучайиши баробарида уларнинг сонини кўпайтириш ҳақида ҳам режалар мавжуд”, - деб таъкидлади элчи.

Унинг сўзларига кўра, украина томонидан икки давлат пойтахтлари орасида авиаалоқанинг бир томонлама ёпилиши икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво алоқаси ва ҳаво транспорти ҳақидаги келишувга ҳам зид.

“Икки ой олдин Украина ҳукумати Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ҳаво алоқасини қайта йўлга қўйиш ниятини очиқланган бўлсада, аммо бу иш Украинанинг ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилмади”, - деб хулоса қилди А.Абдуалиев.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил майда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Тошкент-Киев-Тоашкент” маршрути бўйича рейсларни бажаришни шартномавий авиалиниялар ҳақида ўзаро келишув йўқлиги сабабли вақтинчалик тўхтатган эди.

Кейинчалик Ўзбекистон ва Украина авиаалоқани тиклаш бўйича музокараларни давом эттирдилар, лекин иш жойидан силжимади.

Маълумот ўрнида, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” – Ўзбекистондаги монопол авиаташувчи бўлиб, давлатга тегишли. Унинг авиапаркида ғарбда ишлаб чиқарилган 33 самолёт мавжуд. Улар доимий равишда Европа ва Осиё, Америка мамлакатлари ва Япониянинг 40 ошиқ шаҳарларига қатнайди. Авиакомпания ваколатхоналари дунёнинг 25 мамлакатларида очилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: