“Ўзбекистон ҳаво йўллари” колумбиялик футболчиларни ташиди

Дата: 17:32, 21-06-2018.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – 18 июнда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) колумбиялик футболчиларни Барселонадан Қозонга ташиди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МАК матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жорий йил 18 июнда Тошкент-Барселона-Қозон-Тошкент маршрути бўйича чартер рейсини амалга оширди. 210 йўловчи – футбол бўйича Колумбия термаси маъмурияти Boeing-767 лайнерида Барселонадан Қозонга Россияда 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига олиб келинди”, - дейилади авиакомпания хабарида.

Сурат манбаи: http://podrobno.uz/cat/obchestvo/uzbekiston-khav/

Янгилик билан ўртоқлашиш: