“Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси Сингапурга учаётган энг яхши авиакомпаниялар бешлигига кирди

Дата: 22:59, 08-05-2015.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) Сингапурнинг “Чанги” аэропортига учаётган энг яхши авиакомпаниялар бешлигига кирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Авиакомпания матбуот хизмати маълумотларига кўра, “Changi Airline Awards” конкурси “Чанги” аэропорти томонидан ҳар йили ўтказилади. Ғолибни тадбир иштирокчиларининг ўзлари аниқлайдилар.

Жорий йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” “Маркетингдаги энг яхши авиакомпания” йўналишида қатнашди ва “Air France”, “Turkish Airlines”, “Singapore Airlines” ва “Tigerair” компаниялари билан бирга энг яхши бешликка кирди. Компания вакилларига тегишли сертификат топширилди.

Эслатиб ўтамизки, Сингапурга учишлар 2014 йил апрелдан бери ўказилмоқда ва ушбу йўналиш МАК йўловчилари орасида оммалашиб улгурди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: